Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пулингизни тежашга ёрдам берувчи кундалик одатлар
3.06.2018 15:59,  
54

Агар ҳар куни майда-чуйдаларга сарфланадиган харажатларнинг бир йиллигини тўпласак, анча маблағ йиғилади. Биз сиз учун ҳаёт тарзини бироз ўзгартириш йўли билан пулларингизни сақлаб қолиш тўғрисида бир неча маслаҳатлар тўпладик.

1.Пулларда ва фоизларда тежаш ўртасидаги фарқни эсингиздан чиқарманг

Қиймати 10 000 сўмлик товарга қўйилган 5% чегирма билан 10 сўмнинг 5 фоизи бир хил бўлмайди. Лекин бизнинг миямиз ҳамма нарсани соддалаштиришга ўрганган ва бу фарқни сезмайди.

2. Ниманидир ўзингиз бажаринг

Янги малакаларни эгаллаш ва ҳар хил вазифаларни бажариш билан ҳузур-ҳаловат топиш мумкин. Ҳаётга бундай муносабатда бўлиш овунишга ва тежашга ёрдам беради.

3. Кўнгил очишни кечиктиришга ўрганинг

Сиз дўконда бирор кийимни биринчи кўришдаёқ ёқтириб қоласиз.Тажрибали мутахассислар бир лаҳзада пайдо бўладиган истаклар таъсирига берилмасликни, ёқтирган буюмингиз олдига кейинроқ келишни ва истагингиз сўнмаганини текшириб кўришни тавсия қиладилар.

4. Дўконда юрганингизда математика билан шуғулланинг

Бирор нарсани сотиб олишдан олдин сарфламоқчи бўлган пулингиз агар ҳар йили 10 фоиздан кўпаядиган бўлса, 5 йил давомида қанча бўлишини ҳисоблаб кўринг.

5. Статус учун харажат қилманг

Беҳуда пул сарфлайдиган дўстларингиз билан маишат қилишни бас қилинг.

6. Харажатларни назорат қилинг ва тўловларни автоматлаштиринг

Мутахассислар маблағларингизни назорат қилиш учун онлайн-банкинг тизимидан фойдаланишни ва «автоматик тўлов» хизматини ишга туширишни маслаҳат беришади. Бу бепул ва ҳеч қандай куч талаб қилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан