НАТО Исроилга хавфсизлик кафолатини бермайди

04.06.2018 | Жаҳон | 2557

Агар Эрон томонидан ҳужум бўлгудек бўлса, НАТО Исроилни ҳимоя қилмайди. Бу ҳақда ҳарбий альянс раҳбари Йенс Столтенберг Германиянинг Der Spiegel нашрига берган интервьюсида маълум қилди.   

Унинг айтишича, Исроил НАТО аъзоси бўлмагани сабабли ташкилот унга хавфсизлик кафолатини бера олмайди. 

Шунингдек, Столтенберг НАТО Яқин Шарқдаги вазиятни тартига солишда қатнашмаслигини айтиб, «Бу бизнинг ишимиз эмас», деди.  

Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху унинг мамлакати шимолий чегараларда «душманона кайфиятдаги эронлик ҳарбийлар»нинг бўлишига йўл қўймаслигини айтганди. «Эроннинг бизга қарши агрессияни тўхтатишда қатъиймиз, ҳатто бу низони англатса ҳам», – деган эди у.