Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов Қатар бош вазири ўринбосари билан учрашди
4.06.2018 10:16,  
1

2018 йил 3 июн куни Қатарда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов бошчилигидаги делегация Доҳа шаҳрида Қатар Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад Бен Абдел Раҳман Бен Жасем Ал Тани билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туризм, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама алоқалар, шунингдек, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигини ривожлантириш, унга кўп қиррали тус беришдан томонлар манфаатдор эканлигини тасдиқладилар. Шу ўринда турли даражалар ва шакллардаги алоқаларни фаоллаштириш, хусусан энг истиқболли йўналишларни аниқлаш ва эътиборни уларга қаратиш имконини яратадиган вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.

Халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиш чоғида Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг муҳим ташаббусларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вазирлар томонидан Афғонистондаги вазиятни тинч йўлда ҳал қилиш бўйича халқаро конференцияда 2018 йил 27 март куни қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди. Ушбу конференция ишида Қатар делегацияси ҳам иштирок этган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан