Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги миш мишлар рад этилди

04.06.2018 | Ўзбекистон | 2721

Бугун ижтимоий тармоқларда, норасмий ахборот саҳифаларида Анвар қори Турсуновнинг вафот этганликлари ҳақида мутлақо асоссиз ва ёлғон хабар тарқатилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигининг маълум қилишича, айни дамда устоз Анвар қори Турсунов ҳаётлар.

Маълумки, Анвар қори Турсунов жорий йилнинг апрель ойида микроинсультни бошидан ўтказган эди. Ҳозирда Анвар қори шифохонда муолажа олишда давом этмоқда.

«Азиз юртдошларимизга тарқатилаётган хабарларга текширмасдан ишониб кетавермасликларини илтимос қиламиз. Устозимизга бу муборак кунларда Аллоҳ таолодан мукаммал шифо сўраб қоламиз. Дуоларингиздан умидвормиз», — дейилади хабарда.