Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилмоқчи бўлган 70 минг тоннадан зиёд қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қайтариб юборилди ва йўқ қилинди
4.06.2018 17:50,  
5

Йил бошидан буён зарарли организмлар аниқланганлиги сабабли Ўзбекистон ҳудудига 70 минг тоннадан зиёд қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг олиб кирилишининг олди олинди. 17 турдаги карантин объектлари аниқланган, бунинг оқибатида баъзи бир мева ва сабзавот навларини мамлакатга олиб кирилишига чеклов қўйилган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Ўзбекистон ҳудудида импортчилар ва экспортчиларнинг фаолиятини мониторинг қилишда қуйидаги ҳолатлар аниқланди ва тегишли чоралар қабул қилинди:

  • Хавфли касаллик — бактериал карсинома аниқлангани сабаб 60 минг дона ёнғоқ кўчати Италияга қайтариб юборилган;
  • Қўзиқорин касаллиги — фитофтороза аниқлангани сабаб Россияда етиштирилган 1000 тонна картошга уруғлиги қайтариб юборилган;
  • Фитофтороза ҳамда бошқа турдаги зарарли организмлар аниқлангани учун Қозоғистонда етиштирилган 3500 тонна картошка ва унинг уруғлари қайтариб юборилган;
  • Зарарли организмлар топилгани учун 30 минг тонна картошка уруғлиги Покистонга қайтариб юборилган;
  • Миср ва Эрондан импорт қилинган 60 тонна цитрус мевалар зарарсизлантирилган;
  • Қозоғистондан келтирилган 132 тонна картошкада картошка қўнғизи борлиги сабаб йўқ қилинган;
  • Карантин организмлар аниқлангани сабаб 24 тонна апелсин ва олмалар Покистонга қайтариб юборилган;
  • 90 тонна пахта уруғида зарарли организмлар борлиги сабаб Туркияга қайтариб юборилган, 80 килограмм уруғ йўқ қилинган;
  • Ўзбекистондаги фитосанитария талабларини жавоб бермаганлиги сабаб Голландиядан 3500 тонна, Германиядан 300 тонна уруғлик картошканинг импорти тақиқланган.

Хориждан олиб келинган барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мамлакатнинг чегараларига келганида карантин ва лаборатория текширувидан ўтказилади. Текширув давомида хавфли ва зарарли организмлар аниқланса, маҳсулот зарарсизлантирилади, импорт қилинган мамлакатга қайтариб юборилади ёки лаборатория натижалари асосида йўқ қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан