Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чорбоғдаги “Пирамида”да скутеридан сувга тушиб кетган фуқаро қайтиб чиқмади
4.06.2018 19:57,  
30

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Сижжак қишлоғи, Чорбоғ қўрғонида жойлашган Пирамидада “Ямаха” скутеридан сувга тушиб кетган фуқаро сувдан қайтиб чиқмади.

Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг хабар беришича, 2018 йил 2 июнь куни соат тахминан 15:50да, Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган, М.Турдибаев бошқарувидаги “Ямаха” русумли скутерини Бўстонлиқ тумани, Сижжак қишлоғи, Шайбон кўчасини пастки томонидан оқиб ўтувчи сув соҳилидан Чорбоғ қўрғонида жойлашган “Пирамида” дам олиш оромгоҳи томонга бошқариб кетаётган вақтда, бошқарувни эплай олмай сувга йиқилиб кетиши оқибатида сувдан қайтиб чиқмаган.

Ҳозирда М.Турдибаевни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Терговга қадар текширувни эса туман ИИБ олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан