Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия ва АҚШ Сурия бўйича келишмовчиликларни бартараф қилишга келишиб олди
5.06.2018 13:32,  
8

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео ва Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Човушўғли 4-июнь куни Вашингтонда учрашиб, ўзаро мавжуд келишмовчиликларни бартараф қилишга, хусусан, терроризмга қарши курашни давом эттиришга келишиб олди.

Мулоқот ортидан эълон қилинган қўшма баёнотга кўра, икки расмий «ўзаро ва минтақавий масалалар бўйича фикр алмашган» ҳамда «терроризмнинг барча шакллари ва кўринишларига қарши биргаликда курашишга келишиб олган».

Учрашувдаги муҳим муҳокама мавзуларидан бири ИШИДга қарши курашда Вашингтоннинг курд жангчиларини қўллаб-қувватлагани ҳақида бўлди. Анқара курдларнинг бу ҳарбий бўлинмасини террорчи гуруҳ деб атайди.

«АҚШ Сурияда террорчи ташкилот билан ҳамкорлик қилишни лозим топди. Бу жиддий хато ва биз уларнинг қарашини ўзгартиришга уриняпмиз», - деди Човушўғли АҚШга сафари олдидан.

АҚШ-Туркия алоқаларида Суриянинг Манбиж шаҳри ҳам баҳс мавзуси бўлиб турибди. Анқарага кўра, Манбиж турк қўшинлари томонидан ишғол қилингач, курдлар минтақани тарк этиши керак эди. Лекин АҚШ бу борада берган ваъдасининг устидан чиқмади, дейди туркиялик расмийлар.

Қўшма баёнотда Сурия юзасидан мавжуд келишмовчиликлар устида иш олиб борилаётгани қайд этилади. Бу масалада Сурия бўйича АҚШ-Туркия ишчи гуруҳи маслаҳатлари инобатга олиниши айтилади.

«Томонлар шу мақсадда қабул қилинган Йўл харитасини қўллаб-қувватлашди ҳамда унинг ижросига қатъий киришишларини таъкидлади», - дейилади баёнотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан