Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистонида илк бор аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаси берилди
5.06.2018 13:54,  
9

Саудия Арабистони тарихида илк бор аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаси берилди, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Қироллик Йўл полицияси ўзининг Twitter'ида аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномасини топшириш акс этган видеолавҳани жойлаштирди. Гувоҳнома олган аёлнинг исми номаълум, лекин унинг халқаро гувоҳномаси бўлганлиги айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Саудия Арабистони қироли Салмон бен Абдул Азиз ал-Сауд бошқа мамлакатлар ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган аёлларга қироллик гувоҳномалари беришга рухсат берган эди. Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, ушбу воқеа Қироллик учун “тарихий” воқеа бўлган.

Айтиш жоизки, Саудия Арабистонида олдин ҳам аёлларга автомобил ҳайдан тўғридан-тўғри таъқиқланмаган эди, лекин ҳайдовчилик гувоҳномалари олдин фақат эркакларга берилар эди. Аёл киши автомобил бошқаргани маълум бўлса унга катта жарима солиниши мумкин бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан