Туркияга кетаётган «фоҳишалар гуруҳи» Тошкентда қўлга олинди (видео)

06.06.2018 | Жамият | 7929

Тошкент халқаро аэропортида Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Қозоғистон орқали Туркияга фоҳишаликка кетаётган гуруҳ қўлга олинди.

Туркияга ишлаш учун борган ўзбекистонлик аёл аввалига оғир меҳнат билан шуғулланади ва кейинчалик фоҳишалик йўлига ўтиб, ўз ортидан бир қатор қизларни ҳам бу йўлга жалб этиш мақсадида ўз танишларига мурожаат қилади.

Танишлари орқали бу масалаларни ҳал қилган гуруҳ етакчиси бу ердан борадиган қизларнинг паспорт нусхасига қараб уларга Туркиядан туриб авиачипталар юборади ҳамда қизларни кутиб олишга тайёрланади.

Ички ишлар вазирлиги тезкор ходимлари эса бу жиноятни фош этиб, фоҳишаликка олиб кетилаётган қизларни “қутқариб қолишди”.