Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молия вазирлиги тизимида 6 ой ичида 93 нафар раҳбар тайинланди
7.06.2018 13:16,  
2

Молия вазирлиги тизимида икки ойда 52 нафар раҳбар тайинланди, деб хабар қилди Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Молия вазирлиги тизимида юқори касб маҳоратига эга, самарали меҳнат қилиб келаётган, замонавий фикрлаш ва ностандарт ҳолатларда тезкор қарорлар қабул қила олиш хислатларига эга молия идоралари ходимлари орасидан раҳбарлик лавозимларига амалий кадрлар заҳираси шакллантирилди.

Амалий заҳира таркибидан молия идорларида вакант бўлган раҳбарлик лавозимлари тўлдирилди ва жами 93 нафар раҳбар тайинланди.

Тайинланганларнинг 54 нафари молия бўлими мудирлари, 28 нафари ғазначилик бўлинмалари бошлиқлари ва 11 нафари ҳудудий давлат молиявий назорати бошқармалари бошлиқларини ташкил қилди.

Шу йил апрел-май ойлари ўзида 52 нафар раҳбарлар, шулардан 6 нафари вилоят даражасидаги раҳбарлар, 22 нафари туман ва шаҳар молия бўлимлари ҳамда 24 нафари туман ва шаҳар ғазначилик бўлинмалари бошлиқлари тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабр ойида давлат раҳбари танқидидан сўнг турли молия вазирлиги тизимидан 560 дан ортиқ ходим бўшатилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан