Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Колумбиянинг ўртоқлик учрашуви ўтказиш таклифига рад жавобини берди
7.06.2018 14:30,  
8

Колумбия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича таклиф билан чиқди, деб хабар берди championat.asia.

“Колумбияликлар ЖЧ-2018 бошлангунига қадар Европада Ўзбекистон билан ўйнашни истади. Бироқ ЎФА ушбу таклифга рад жавобини берди”, - дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, рад жавоби берилишининг бир қатор сабаблари бор.

Ўзбекистон терма жамоаси 8 июнь куни Монтевидео шаҳрида Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Колумбия 12 июнь куни Россиянинг Қозон шаҳрига етиб бориши керак.

“Терма жамоамиз Уругвайдан қайтиб келишига вақт жуда кам эди. Бундан ташқари 10-12 июнь кунлари Суперлигада 15-тур баҳслари бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан