Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Стокгольмдаги терактда айбланган ўзбекистонлик умрбод қамалди
7.06.2018 21:25,  
2

Стокгольм суди ўтган йилнинг апрелида Швеция пойтахтида теракт содир этиш тўғрисидаги иш бўйича Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқиловни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

2017 йил апрелида юк машинаси Стокгольмнинг марказий кўчаларидан бирида пиёдалар устига бостириб борган эди. 500 метрча юриб, савдо маркази биносига бориб урилган. Беш киши вафот этди, 15 киши жароҳатланди. Ҳокимият ҳодисани теракт деб баҳолади. 40 ёшли Оқилов иш бўйича асосий гумондор бўлди ва жиноят куни қўлга олиниб, ҳалигача ҳибсда сақланмоқда. У қўлга олинганданоқ айбини тан олиб, терговда ҳамкорлик қилди.

Суд Оқиловни беш кишининг ўлимида ва 119 кишининг жонига қасд қилишда айбдор деб топди. Суд, шунингдек ҳукм муддати тугаганидан сўнг Оқиловни Швециядан чиқариб юбориш ва мамлакатга қайтишини тақиқлаш ҳақида ҳам ҳукм чиқарди. Швецияда умрбод қамоқ жазоси муддати энг камида 18 йилни ташкил этади. Муддат тугагандан сўнг судланувчи суддан ҳукмни ўзгартириш ва қамоқ муддатини чеклашни сўраши мумкин. Қамоқ муддати содир этилган жиноят турига боғлиқ.

Суд эшитуви 13 февралдан 2 майгача бўлиб ўтди. Айбланувчининг адвокати Йохан Эриксон аввалроқ унинг ҳимояси остидаги шахс суд қароридан шикоят қилмаслиги эҳтимоли юқори эканини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан