Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мусулмонлар идораси Анвар қори вафоти ҳақидаги хабарлар асосизлигини маълум қилди
8.06.2018 13:40,  
44

Мусулмонлар идораси матбуот хизмати вакили Анвар қори Турсунов вафоти ҳақидаги хабарлар асосизлигини маълум қилди.

Икки ҳафтадан буён Тошкент шаҳрининг бош имоми — Анвар қори Турсунов атрофидаги миш-мишлар тингани йўқ. Кома ҳолатида ётган имомнинг вафоти ҳақида кўплаб ОАВларда эълон қилинган бўлса-да, расмий идоралар бу миш-миш, асоссиз хабар эканлигини таъкидлаб келмоқда.

Спутник Ўзбекистон мухбирининг "Анвар қори Турсунов вафоти ҳақидаги хабарлар ростми?", — деган саволига Мусулмонлар идораси матбуот-хизмати "Мутлақо ассосиз", дея жавоб қайтарди.

Шунингдек, қатор маҳаллий нашрлар ҳам Анвар қори Турсунов вафот этганини рад этмоқда. Хусусан, ЎзА Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғонлигини, лекин унинг аҳволи айни пайтда оғирлиги ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 21 май куни Масжидлар бўлими мудири Раҳимберди Раҳмонов вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Мусулмонлар идораси расмий сайтида Анқар қори Турсуновнинг вафоти ҳақида тарқатилган хабарларга 8 июнь куни расмий муносабат эълон қилинди.

"Ижтимоий тармоқларда, телеграмларда Анвар қори аканинг вафот этганлари ҳақида асоссиз хабарлар тарқатилмоқда.

Айрим хабарларда "Деярли вафот этибдилар" дейиляпти. Қанақасига деярли вафот этади. Инсон ё тирик бўлади, ёки вафот этган бўлади. Деярли деган нарса бўлмайди. Шу сўзни гапирган одамнинг ўзи нима деганини тушундимикин?!

Айрим хабарларда эса "Масжидда эълон қилинди" дейиляпти. Ёлғон гапиргани Аллоҳдан қўрқиш керак! Қанақасига тирик одамни "Вафот этди" деб катта бир масжидда эълон қилиниши мумкин?! Масжидларимизда хизмат қилаётган имом домлаларимизга нисбатан бўҳтон бу", — дейилган хабарда.

Шунингдек, идора барча-барчани ёлғон хабарлар тарқатмасликка чақирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан