Бухорода яна бир сохта ДХХ ходими қўлга олинди

08.06.2018 | Жамият | 3738

Бухоро ИИБ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими фирибгарлик жинояти содир этилгани ҳақида «Sof.uz»га хабар берди.

Бухоро ИИБга мурожаат қилган қиз телефон орқали ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими деб айтган йигит билан танишган. Йигит қизга уйланиш ва тўйдан олдин ўзининг уйини қизнинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Қизнинг ишончига кирган йигит уйни унинг номига расмийлаштириш учун пул бериб туришини сўраган. Қиздан 1600 АҚШ долларини олган йигит унга уйланмай ва номига ҳеч қандай уйни расмийлаштирмай пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган ва фирибгарлик жинояти содир этган М.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.