НАСА Марсда метан органик молекулалари топилганини маълум қилди

08.06.2018 | Илм-фан | 2434

АҚШ Коинот агентлиги - НАСА тадқиқотчилари Марсда метан органик молекулалари топилгани тўғрисида маълум қилди. Reuters агентлигининг билдиришича, метаннинг мавжудлиги Марсда ҳаёт бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги тахминларни тасдиқлайди. Чунки Ерда метан газини микроорганизмлар пайдо қилади.

Метан органик молекулалари Curiosity марсоходи томонидан топилган. Марсда атмосфера таркибини ўрганиш бўйича 5 йиллик тадқиқотлар метан даражаси мавсумга қараб ўзгариб туришини кўрсатган. Масалан, ёзда метан кўпаяди, қишда эса озаяди. Атмосферадаги газ таркиби бир неча маротаба ўзгариб туради.

Метан Марсдаги қуриб қолган кўллардан бирининг ўзанидан топилган. Метаннинг пайдо бўлиши микроблар фаолияти ёки геотермаль жараёнларга боғлиқ бўлиши эҳтимол.

НАСАнинг Марсда метан топилгани тўғрисидаги билдирувига ҳамма ҳам ишонмаяпти. Айрим олимлар метан Марсга Ердан олиб борилган бўлиши мумкинлигини айтмоқдалар.