Ўзбек десантчилари парашют билан сувга сакрашди (видео)

08.06.2018 | Ўзбекистон | 2660

Мудофаа вазирлиги десантчилар гуруҳининг ўқув машғулотлари тасвирга олинган видео лавҳани жойлаштирди. Бир неча ҳафталик тинимсиз машғулотлардан кейин Тошкент ҳарбий округига қарашли «Марказ» десантчилар тайёрлаш базасида ҳарбий хизматчилар "Тошкент денгизи"га парашют билан сакрашди.

Ҳарбийлар бир неча кун давомида МИ-8 вертолётидан парашют билан 400 метр баландликдан сакрашни амалга ошириб, жанговар шайликлари, тайёргарликлари қай даражада эканлигини намойиш этди.

Улар сувга тушгандан кейин парашютни йиғиштириб, қайиқчиларга топширди ва қирғоққача бўлган 200-300 метр масофани сузиб ўтди.

Ҳарбийлар қўйилган барча жанговар вазифаларни муваффақиятли бажаришди.