Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда валюта биржасида ҳам доллар курси пастлашда давом этмоқда
8.06.2018 18:18,  
13

Ўзбекистон валюта биржасида 2017 йилнинг 5 сентябрида валютани либераллаштириш бошланганидан буён доллар курси биринчи бор 7900 сўмдан паст кўрсаткичда — 7896 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон валюта биржаси маълумотларига асосланиб, Spot хабар берди.

Ўзбек сўми 2018 йилнинг февралидан бошлаб ўз ўрнини мустаҳкамлай бошлади — унга қадар эса даврий равишда бир доллар учун 8190 сўмга қадар арзонлашиб борди. Апрель ойининг охирида бироз ошди ва шундан буён биринчи маротаба 7900 сўмга яқинлашди.

Ўтган ҳафта 9765 сўмга қадар кўтарилган евро курсида эса вазият бошқача (май охирида евро курси 9395 сўмни ташкил этганди). Жорий ҳафтада евро яна пастга «шўнғиб», икки кун ичида 397 сўмга арзонлашди.

Марказий банкнинг маълум қилишича, регулятор биржада курс алмашинувига таъсир кўрсатадиган янги интервенция стратегиясини қўлламоқда. Шу сабабли ҳар ҳафта ҳам биржада, ҳам регулятор курсида янги рекордлар қайд этилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан