Қамчиқ довонида ҳалокат содир бўлгани хабар қилинмоқда

09.06.2018 | Ўзбекистон | 8285

8 июнь куни соат 22:00 ларда довоннинг Наманган вилояти Поп туманига қарашли қисмида сел натижасида кўчки содир бўлганлиги ҳақда Sof.uz манбаси хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра айни вақтда Қамчиқ довонида ҳаракат вақтинчалик чекланган

Айни вақтда ҳодиса юзасидан расмий хабарлар йўқ. Лекин норасмий маълумотларга кўра қурбонлар бўлиши тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 4 май куни Қамчиқ довонида юз берган кўчки оқибатида 5 киши ҳалок бўлган эди.

Маълумот учун, Қамчиқ довони денгиз сатҳидан 2,2 км баландликда жойлашган бўлиб, ушбу довон орқали Ўзбекистонни Фарғона водийси билан боғловчи ягона йўл ўтган. Ҳар куни ушбу йўлдан 20 мингга яқин автомобил қатнайди.