Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Толибон уч кунлик ярашув эълон қилди
9.06.2018 10:52,  
2

Афғонистон ҳукуматидан сўнг Толибон ҳам рўза ҳайити муносабати билан уч кунлик ярашув эълон қилди, бу ҳақда Афғонистоннинг Pajhwok агентлиги хабар бермоқда.

"Толибон" ҳам уч кунлик рўза-ҳайити арафасида тинчлик сулҳи ҳақида эълон қилди", - дейилади хабарда.

Илгарироқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойи якунига етгани ва рўза ҳайити муносабати билан пайшанба куни вақтинчалик ярашув ҳақида эълон қилган эди.

Ярашув 11 июндан 19 июнга қадар амал қилади. Ғанининг сўзларига кўра, ярашув вақтида мамлакат хавфсизлик кучлари фақатгина "Толибон" ҳаракати аъзоларига қарши босқинчилик операцияларини тўхтатади" ҳамда  хорижий давлатлар томонидан қўллаб-қувватланадиган бошқа террорчилик уюшмаларига қарши курашни давом эттиради".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан