Хитой Ўзбекистондан рекорд миқдорда гилос сотиб олади

09.06.2018 | Иқтисод | 3730

Хитой йилига 20 миллиард АҚШ доллари қийматида қишлоқ хўжалиги махсулотларини экспорт қилишига қарамай, Ўзбекистондан данакли меваларни ҳарид қилиб олишни истамоқда. Бу ҳақда “Ўзагроэкспорт” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хитой карантин ва божхона хизмати томонидан олиб борилган узоқ текширувлардан сўнг, ўзбек гилослари экспортига рухсат берилди. Шунингдек хитойлик харидорларга ўзбек маҳсулотлари сифатли эканлиги ҳам исботланди. Натижада гилос ва мош маҳсулотларининг дастлабки экспорти амалга оширилиб Хитой савдо расталаридан ўрин олмоқда.

Бугунга келиб “Ўзагроэкспорт” АЖ  хитойликларга 22,4 миллион (23 500 тон) АҚШ долларлик мош экспортини амалга оширди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК бошқарув раиси Т.Жалилов Хитойнинг Industrial Co LTD бош менежери  Xian Zhonghe ўртасида ўтказилган музокарада хитойликлар билан 10 000 тонна гилос, 3 000 тонна магиз ва 2 000 тонна грек ёнғоғи маҳсулотини экспорт қилиш бўйича келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда Ўзбекистон меваларига қўйилган тақиқ олиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик.