Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон барча транспорт лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
10.06.2018 14:13,  
6

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кенг доирадаги музокараларида савдо ва транспорт алоқаларини ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлашга доир муҳим ташаббусларни илгари сурди.

“Жорий йил бошидан Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар, унинг кузатувчилари ва шериклари билан савдоси ҳажми ўттиз фоиздан зиёд ошди. Лекин бу мавжуд имкониятларимизнинг чеки эмас. 

Бизнинг фикримизча, товар айирбошлашни янада ўстириш учун экспорт-импорт тартиб-таомилларини соддалаштириш керак. 

Шунингдек, биз давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида агросаноат кластерларини шакллантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда “яшил йўлаклар” тармоғини кенгайтириш тарафдоримиз», деди Шавкат Мирзиёев.  

Ундан ташқари, Президент ўз нутқида, Ўзбекистон, транспорт ва логистика муносабатларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси, “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой, Мозори Шариф – Ҳирот” темир йўллари, “Марказий Осиё – Форс кўрфази”, “Шимол – Жануб” ва “Шарқ – Ғарб” трансминтақавий транспорт алоқалари лойиҳаларни ривожлантириш тарафдори эканини қайд этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан