Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга амалга оширган ташрифи ниҳоясига етди

10.06.2018 | Ўзбекистон | 2753

Шавкат Мирзиёевнинг Циндаога ташрифи ниҳоясига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Хитой раиси Си Цзиньпин давлат раҳбарига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатди.

Шавкат Мирзиёев таклифига мувофиқ ШҲТ давлат раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати қабул қилингани саммитнинг яна бир аҳамиятли воқеаси бўлди.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов ШҲТ бош котиблигига тасдиқланди.

Тожикистон вакили Жумахон Ғиёсов ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори этиб тайинланди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик Қирғизистон Республикасига ўтди.