Ким Чен Ин Дональд Трампни Пхенянга таклиф қилди

11.06.2018 | Жаҳон | 2932

КХДР раҳбари Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампга АҚШ-Корея саммитнинг иккинчи раундини июль ойида Пхеньянда ўтказишни таклиф қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ушбу таклифнома КХДР Меҳнат партияси раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль биринчи июнь куни Дональд Трампга берган мактубида бўлган. Унинг айтишига кўра Шимолий Корея ҳам ва АҚШ ҳам олий даражадаги музокараларни давом эттириш нияти борлигини билдиришган.

Киодо ахборот агентлиги хабарига кўра, агар музокаралар муваффақиятли ўтса, уларнинг учинчи раунди сентябрь ойида Вашингтонда бўлиб ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин ва Дональд Трамп учрашуви 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу учрашув икки давлат раҳбарларининг, 1953 йилда Корея ярим оролидаги урушдан кейин, тарихда биринчи учрашуви бўлади.

Учрашув олдидан АҚШ маъмурияти КХДРдан ядро қуролидан тўлиқ воз кечиншни талаб қилишини, акс ҳолда босим янада кучайтирилишини эълон қилди. Шимолий Корея эса ўз навбатида, АҚШ билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш ва санкцияларни олиб ташлашни талаб қилмоқда. Айни дамда икки мамлакат орасида ҳатто тинчлик шартномаси ҳам имзоланмаган.