Дубай полицияси ифторлик бўйича рекорд ўрнатди

11.06.2018 | Жаҳон | 2693

Дубай полицияси хайрия ифторлиги учун энг узун дастурхон ёзди деб хабар қилмоқда Gulf News.

Хабарда айтилишига кўра, ёзилган дастурхонлар узунлиги 6 километрни ташкил қилган. Шу сабабли ушбу ифторлик “Энг узун ифторлик дастурхони” номи билан Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Дубай полициясининг ушбу ташаббуси хайрия мақсадида амалга оширилган. Ифторда Ҳиндистон, Шри-Ланка, Покистон ва бошқа мамлакатлардан келган 13 мингдан зиёд мигрант ишчилар иштирок этган.

Овқатларни тайёрлаш билан 35та ресторан ва 500 дан зиёд кўнгилли давлат хизматчилари шуғулланишган. Тадбирга тайёрларлик кўриш учун умумий ҳисобда 200 соат вақт кетган.