Бухорода автомобиль ағдарилиб кетдииши натижасида инсонлар жароҳат олди

11.06.2018 | Жамият | 2382

Бухоро вилоятининг Пешку туманида 9 июнь куни 2 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди

Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида яшовчи П.Д. Tacuma русумли машинасини Варахша чўли ҳудудидан ўтувчи А-380 «Нукус—Ғузор—Бейнеу» йўлининг 394-километрида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидаги бетонга бориб урилиши натижасида автомобиль ағдарилиб кетди. 

Ҳодиса оқибатида машинанинг икки нафар йўловчиси тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.