Бошқанинг ҳужжати билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган қоидабузар қўлга олинди

11.06.2018 | Жамият | 2792

30 май куни ўбек-қирғиз чегарасидаги «Дўстлик» халқаро автойўл ўтказиш пунктида бошқа паспорт билан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний кириб олишга уринган қоидабузар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари вакили хабар қилди.

Шахсни аниқлаш жараёнида у Қирғизистон фуқароси Дониёр Абдусатторов бўлиб чиқди. Суриштирув вақтида у ўз паспортини йўқотиб қўйгани, шундан сўнг амакиваччаси Кутманбек Нурдинов ҳужжати билан чегарани кесиб ўтмоқчи бўлгани аниқланди.

Дастлабки тегров олиб борилмоқда, унинг якунлари бўйича қоидабузарга нисбатан қонунчилик доирасида чоралар кўрилади.