Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда вояга етмаган қизалоқ "зўрлаб" кетилгани маълум бўлди
11.06.2018 15:22,  
7

Тошкент вилояти Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли йигит вояга етмаган, 2002 йилда туғилган 9-синф ўқувчисининг ожизлигидан фойдаланиб, у билан жинсий алоқа қилган.

2018 йилнинг апрел ойида, 1995 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, ишламайдиган, Тошкент вилояти Тошкент тумани А.Ниёзов кўчасида яшовчи М.Д. Тошкент вилояти Келес шаҳри Ахунобод кўчасида, вояга етмаган 2002 йил 16 июлда туғилган 40-мактабнинг 9-синф ўқувчиси, шу манзилда яшовчи С.Д.ни ожизлигидан фойдаланиб у билан жинсий алоқада бўлгани аниқланган.

UzNews.uz”нинг хабар беришича, шифокорлар “зўрланган” қизалоқ С.Д.нинг қорнида “4 ҳафталик ҳомила” борлигини аниқлашган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига биноан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан