Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар AliExpressда қилган харидлари ҳажми 90 фоизга ошди
12.06.2018 14:31,  
21

Дунёнинг энг йирик электрон савдо майдончаларидан бири бўлган AliExpressда, ўтган йилда Ўзбекистондан амалга оширилган харидлар ҳажми 90 фоизга ошди, деб хабар қилмоқда хитойнинг Eсns.cn нашри.

“Ўзбекистонликлар, бошқа мамлакатлик харидорлар каби, асосан кийим, аксессуарлар, мобил телефонлар, маиший техника ва косметика сотиб олишган”, — дейилган хабарда.

Хитой нашрида айтилишига кўра Марказий Осиё ҳудудида харидлар ҳажми энг тез ўсаётган мамлакат Қирғизистон бўлиб қолмоқда. “Ушбу мамалкат билан қилинган савдо ҳажми 4 баравар ошган. Тожикистон билан савдо ҳажмо 110 фоизга, Қозоғистон билан 82 фоизга ошган”, — дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, ўтган йили AliExpressда сотиб олинган энг қиммат товар — экинларга дори сепувчи дрон бўлган. Қиймати 6000 долларлик ускунани ҳиндистонлик тадбиркор харид қилган.   

Эслатиб ўтмиз, айни дамда Ўзбекистон хорижий интернет магазинлар орқали сотиб олинаётган маҳсулотлар учун янги божхона тарифлари ишлаб чиқарилмоқда. Янги қонун лойиҳасида айтилишига кўра, йилнинг бир квартали, яъни уч ой давомида шахсий фойдаланиш мақсадида олиб келинаётган маҳсулотларнинг қиймати 1000 АҚШ долларидан, вазни 30 кгдан ошмаса – божхона тўловларисиз амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари бир ой давомида хорижий интернет магазинлардан божхона тўловларисиз қиймати 1000 долларгача бўлган харидларни амалга оширишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан