Дастурлаш – ишсизлик ва фаровонлик ечими!

12.06.2018 | Технологиялар | 2616

Кўпинча сўраб қолишади, университетга кириш қийин, танлов катта. Лекин, мен ҳам яхши ишга кириб, яхши иш ҳақи олишни, орзуларимни рўёбга чиқаришни, ҳаётда ўз ўрнимни топишни хоҳлайман. Нима қилсам бўлади?

Шундай саволлар ҳақида бош қотираётганларга – “дастурчи” ликни маслаҳат берамиз.

Дастурчи бўлиш учун Ахборот технологиялари олийгоҳида ўқиш керакми? Йўқ.

Дастурлашни ўрганиш учун математикани чуқур ва кучли билиш керакми? Йўқ.

Дастурчи инглиз тилини яхши билиши шартми? Йўқ.

Четдан қараганда дастурлаш жуда мураккаб, қийин илмдек кўринади. Лекин аслида ундай эмас, дастурлашни ҳаттоки асосий ишингиз ва мактаб, университетдаги ўқишингиздан ажралмаган ҳолда ҳам ўзлаштиришингиз ва ўрганишингиз мумкин.

Дастурлашни ўрганиш учун қиммат 4-5 йил ўқув контрактини тўлашингиз ёки ўзингизга боғлиқ бўлмаган ишлар билан банд бўлишингиз шарт эмас.

Дастурлашни ўрганишда энг керакли нарсалар бу – хоҳиш, истак ва қизиқувчанлик.

Дастурлашни кучли билган одам ҳозирги ахборот асрида ҳақиқий мустақил одам десак адашмаймиз. Чунки, дастурчи Африкада ҳам, Хитойда ҳам, Америкада ҳам дастурчида. Уни дастгоҳи шахсий компьютери, тили эса дастурлаш тили. Уни тайёрлаган маҳсулотни хитой фермери ҳам, Лондонлик профессор ҳам бир хил тушуна олади ва фойдаланади.

Нима учун айнан Java?

Бугунги кунда дастурчилар ўндан ортиқ дастурлаш тилларидан фойдаланади. 2017 йил йилда Java дастурлаш тили энг кўп фойдаланилган 3 та тилдан бири ҳисобланди. Кўлами ва қамрови жиҳатидан бу тил ахборот соҳасининг энг катта қисмини эгаллаган. Бу тилда деярли барча техника ва тизимларга дастурлар ёзиш мумкин.

Java дастурлаш тили универсал тил. У ёрдамида веб дастурлардан тортиб, мобил, компьютер ва қўшимча электрон қурилмалар, мосламаларгача яратиш ва ишлаб чиқариш мумкин. Нега Java тили универсал? Ҳамма гап унинг “виртуал машинасида” – бу компонент ёзилган кодларни ҳар қандай ускунага, мосламага ёки операцион тизимга мослаштириб беради.

Java дастурчи бугунги кунда дунёда энг талабгир мутахассис. Ўзбекистонда ҳам дастурий таъминот ва ахборот технологиялари соҳасида проектларининг катта қисми Java тилида ёзилади ва ишлайди. Бу дастурчиларга ҳозирда юртимизда кундан кунга талаб ошиб бормоқда. Сабаби оддий, ахборот соҳасини ривожлантириш, деярли барча соҳаларни ахборотлаштириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди, замон талабига айланиб бўлди. Мутахассис етишмовчилиги юзага келмоқда. Хуллас, “иш топилмайди” деган гапга умуман ўрин йўқ.

Хўш, Javaни қаерда ўрганса бўлади?

Java дастурлаш тилини ўрганиш учун онлайн ва текин ресурслар кўп. Агар сизда дастурлаш ҳақида бошланғич тушунча бўлса интернетдан истаганингизни танлаб мустақил ўрганишингиз мумкин. Лекин, бошловчилар учун мустақил ўрганишнинг битта ва асосий камчилиги бор. Бу тажрибанинг йўқлиги. Яъни ўрганишни нимадан бошлаш, қайси технологиялар устувор ва долзарб, нима муҳим ва муҳим эмас. Ўрганиш жараёнида шундай саволларга жавоб топиш билан кўп вақтни ўтказиб қўйиш мумкин. Бу худди умрида бормаган шаҳарга таваккал кириб адашиб қолишга ўхшайди.

Шу сабабли профессионал мутахассислардан ўрганишни тавсия қиламиз. Personal Development Process ўқув маркази Java дастурлаш тилини ўрганмоқчи бўлганлар учун доим очиқ. Бизнинг ўқув дарсларимиз давлат тилида, ўқувчилар учун қулай вақтларда ташкил этилади. Профессионал, кўп йиллик тажрибага эга дастурчилар дарс беради. Шогирдларимиз орасида ҳатто математикани билмайдиган болалар ҳам таҳсил олиб ўзлаштира билмоқда.

Ўқув курси давомида сизга Java дастурлаш тилининг энг сўнги технологиялари ўргатилади. Ўқув дастурига JSP, Servlet, Hibernate, JPA, Spring bean, Spring security, Spring MVC, Spring boot, Spring web service лар киритилган.

Бутун ўқув курси тўловига кетган ҳаражатингизни, курсни битиргандан кейин биринчи иш ҳақингизни ўзидаёқ қоплашингиз мумкин.

Java дастурлаш тилини ўрганинг ва олдингизда кенг имкониятлар эшигини очинг. Дастурлаш ҳам илм, ҳам бизнес. Шунинг учун у моддий ва таълим олиш билан боғлиқ муаммоларнинг ечимидир.

Personal Development Process ўқув марказининг манзили: Тошкент шаҳар Миробод тумани Афросиёб кўчаси, 4-уй. «Grand Trade» бизнес маркази.

Мўлжал: “Космонавтлар” метро бекати. Туркманистон элчихонаси рўпарасида.Шунингдек, қўшимча маълумотларни қуйидаги манбалардан ҳам билиб олишингиз мумкин:

Сайт: http://pdp.uz/

Телефон: + 99897 447 47 41

Telegram: @PdpUzAdmin

Telegram-канал: @PdpUzAcademy

Электрон почта: [email protected]

Facebook саҳифаси: fb.me/pdp.uz