Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдусалом Азизов Қирғизистон Қуролли кучлари бошлиғи Дуйшенбиевни қабул қилди
12.06.2018 17:56,  
15

Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал-майор Райимберди Дуйшенбиев бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

Учрашув давомида мудофаа соҳасида ўзбек-қирғиз ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланишистиқболлари, шунингдек ҳарбий йўналишда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Томонларнинг диққат марказида Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш долзарб вазифа экани таъкидланди.

Мудофаа вазири Азизов 2017 йил сентябрь ва декабрь ойларида Қирғизистон Республикаси президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифлари икки мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим воқеа бўлиб қолганини айтиб ўтди.

Учрашув давомида икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида мудофаа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 2018 йилга ҳамкорлик режаси имзоланди.

"Ишончимиз комилки, ҳарбий соҳадаги мустаҳкам норматив-ҳуқуқий базанинг яратилиши, қуролли кучларимиз учун аҳамиятли бўлган икки томонлама тадбирларни режалаштириш ва ўтказишни амалга оширишга ёрдам беради. Уларнинг жанговар шайлигини кучайтиришда ўзига хос "тайёрлов майдони"ни ўтаб, нафақат икки мамлакат хавфсизлигини, балки бутунминтақадаги барқарорликни сақлашга хизмат қилади", – деди ўз нутқида Ўзбекистон мудофаа вазири.

Меҳмонлар, шунингдек, Қуролли Кучлар академиясида ҳарбий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда замонавий ёндашувлар билан яқиндан танишишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мустақиллик йилларида қўшни Қирғизистон билан дўстлик муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор бериб келмоқда. Мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик масалаларининг мустаҳкамлиги бутун Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланишни таъминлашда алоҳида ўрин тутади.

Бугунги кунда икки мамлакат ўртасида товар айланмаси 250 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағни ташкил этади. Ўзбекистон ҳудудида қирғиз капитали иштирокидаги 57 та корхона фаолият юритаётган бўлса, Қирғизистонда 51 та Ўзбекистон резидентлари иштирокидаги корхона ташкил этилган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан