Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон пул топиш мақсадида мамлакатдан ташқарига чиқиб кетган фуқароларини қайтармоқда
12.06.2018 18:19,  
7

Туркманистон расмийлари пул топиш мақсадида мамлакатдан ташқарига чиқиб кетган мигрантларни қайтариш чораларини кучайтирмоқда.

Айни дамда амалдорлар “ паспортлари эски” фуқароларга қисқа муддатларда - атиги уч ҳафта мобайнида янги ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ваъда беришмоқда, шунингдек, мамлакат ташқарисида бўлган ва миграция қонунларини бузган фуқаролар жавобгарликка тортилмаслигини айтишмоқда.

Генешликлар (Кенгашлар - Туркманистондаги маъмурий бирликлар)да мигрантларни ватанга қайтариш мавзусига бағишланган учрашувлар давом этмоқда. Ватанга қайтганларга уч ҳафта мобайнида паспортларни алмаштириб бериш ваъда қилинмоқда. Шунингдек, уларни миграция қонунларини бузганликлари учун жавобгарликка тортмаслик ваъда қилинмоқда. Бу масалада президент фармони чиқишига хам ваъда берилмоқда.

Туркманларни ҳар қандай йўллар билан қайтариш борасида юқоридан топшириқ келган. Уларнинг қариндошлари билан суҳбатлар уюштирилмоқда, болалари, набираларини қайтаришга чақирилмоқда. Ваъда ва келишувлардан ташқари қариндошлари орқали босимлар ҳам бўлмоқда: "Мигрантлар қайтишга шошилмаётгани учун қариндошларига босим ўтказиш бошланди. Бюджет соҳасида ишловчи ходимларга, агар қариндошлари қайтмайдиган бўлса оқибатлари ёмон бўлишидан огоҳлантиришмоқда. Бу каби ҳолат бутун мамлакатда кузатилмоқда деб маълум қилмоқда журналистлар.

Маълумот учун, Туркманистонликлар пул топиш мақсадида биринчи навбатда Туркияга йўл олади. Сўнгги вақтларда Туркманистон фуқаролари қўшни давлатларга, жумладан Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжонга ҳам йўл олмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан