Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Август ойидан Хитойдан Ўзбекистонга чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин
12.06.2018 18:44,  
33

Хитойдан Ўзбекистонга чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Хабарга кўра, йўл харитаси доирасида Хитой билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун учрашув ташкиллаштирилган ва тадбирда Хитой туроператорлари Diplomatik VIP ва Travel Service​ саёҳат агентлиги билан биргаликда шу йилнинг август ойи охирида Chuntsin, Loan, Sian​ шаҳарларида тўғридан-тўғри ва чартер рейслар ташкиллаштиришга тайёр эканликларини билдиришган.

Хитой туроператорлари 25 майдан 11 июнгача Ўзбекистонда бўлиб, инфотур доирасида мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишишган. Ташриф чоғида меҳмонлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида бўлишган.

Гуруҳ қатнашчилари меҳмонхоналар, тарихий ва маданий объектларда Хитой ёзувида ёзилган маълумотларни ҳам кўриш истагини билдиришган, шунингдек, Хитой таомлари мавжуд меню нафақат Тошкент ресторанларида, балки бошқа шаҳарларда ҳам машҳур бўлиши мумкин эканлигини таъкидлаб ўтишган.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан