​Андижонлик аёллар қалбаки диплом тайёрлаб 2100 АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинди

12.06.2018 | Жамият | 2845

Ҳеч бир фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, мўмай даромад топиш мақсадида, М.Имяминова Б.Юлдашева билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, М.Олимжонова номига Фарғона давлат университетитини тамомлагани ҳақида дипломини ҳамда М.Юлдашева номига Асака касб-ҳунар коллежини тамомлагани ҳақида дипломини  қалбаки усулда тайёрлаб, 2100 АҚШ долларига сотишаётган вақтда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ушланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ушбу фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилиб, 2018 йил 12 июнь куни сайёр суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси У.Жўраев томонидан мазмунан кўрилиб, тегишли жазо чоралари тайинланди, деб хабар бермоқда Андижон шахaр суди Sof.uz нашрига.