Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилояти фаолларининг видеоселектор йиғилиши бошланди

12.06.2018 | Ўзбекистон | 4060

Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаолларининг видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда республикадан келган вазирлик, ташкилот ва идора мутасаддилари, вилоят масъуллари иштирок этмоқда. Фарғона шаҳри ва туманлар ҳокимликлари биноларида ҳам фаоллар видеоселекторни кузатиб бормоқда.

Президент фаоллар билан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида вилоят иқтисодиётини юксалтириш, янги иш ўринларини яратиш, «Обод қишлоқ» дастурининг бажарилиши каби масалаларга эътибор қаратмоқда. Видеоселектор давом этмоқда.