Самарқандда яна бир янги университет очилади

13.06.2018 | Илм-фан | 3134

2018−2019 ўқув йилида Самарқандда «Ипак йўли» халқаро туризм университети очилиши режалаштирилмоқда, дея хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

ОТМни очиш ташаббусини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Циньдаодаги ШҲТ саммитида илгари сурган эди.

«Бу ерда туризм соҳасидаги энг яхши мутахассислар дарс ўтиб, бизнинг барча давлатларимиздан талабалар таҳсил олиши мумкин», — деган эди давлат раҳбари.

Даставвал ОТМда 100 киши, асосан Ўзбекистон фуқаролари таълим олади. Келгуси ўқув йилидан ШҲТга аъзо давлатлардан абитуриентлар қабул қилинади, дея қайд этди Давлат туризм қўмитаси.