Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Исломий шартлар асосида кредит олиш имконияти пайдо бўлди
13.06.2018 13:22,  
7307

Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) Ўзбекистондаги Asia Alliance Bank билан савдо-сотиқни ислом банкинги қоидаларининг муробаха принципи асосида кредитлаш учун юз миллион доллар ажратиш тўғрисидаги шартномани имзолади.

ITFC матбуот хизматининг билдиришича, бу ислом банкинги бўйича Ўзбекистон билан имзоланган энг биринчи шартнома бўлди. Ажратилган пул кичик ва ўрта ширкатларга кредит сифатида берилиши мўлжалланган.

Исломда устама фоизга қарз бериш тақиқланади. Шунинг учун кўпчилик мусулмон давлатларида маиший мақсадлар учун муробаха принципи асосида қарз берилади.

Бунда банк мижоз танлаган товарни ўзи сотиб олади ва мижозга ойма-ой узиб юбориш шарти билан қимматроқ нархга сотади.

Май ойида президент Мирзиёев мамалакатда ислом банкинги принципларини жорий этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳи такшилд этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан