Шавкат Мирзиёев ўғли ва набираси билан бирга суратга тушди

14.06.2018 | Ўзбекистон | 4044

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан футбол бўйича жаҳон чемпионати очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

«Внуково-2» халқаро аэропортида давлат раҳбари футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди.

Таомилга кўра, Президентни футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг рамзи — бўри «Забивака» қарши олди. 

Шавкат Мирзиёев мундиалнинг расмий тўпига дастхат қўйди. 

Давлат раҳбари ўғли Миралишер ва набираси Миромон билан бўри «Забивака» ёнида суратга тушди.