Ҳиндистон кино ишлаб чиқариш соҳасида Россия ва Жанубий Африка Республикаси билан ҳамкорлик қилиши мумкин. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг ахборот ва телерадиоэшиттириш вазири маълум қилди.
“Ҳиндистон Хитой ва Бразилия билан ҳамкорликда кино ишлайди. Биз бундан мамнунмиз ва шундай шартномани Россия ва Жанубий Африка Республикаси билан имзолаш эҳтимолини кўриб чиқамиз”, деди вазир Ню Деҳли шаҳридаги БРИКС гуруҳининг биринчи кинофестивалида. Шунингдек, вазир барчани Ҳиндистонда фильм суратга олишга таклиф қилди.
БРИКС гуруҳининг биринчи кинофестивали Ҳиндистоннинг Ню Деҳли шаҳрида 2-6 сентябр кунлари ўтказилди. Ҳар бир мамлакат турли жанрдаги тўрттадан фильмини тақдим этди.