Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон АҚШ ва Буюк Британиядан ҳам хавфсизроқ мамлакат эканлиги маълум бўлди
14.06.2018 22:08,  
4

Гэллап (Gallup) Халқаро тадқиқот маркази хавфсизлик бўйича ўтказган навбатдаги сўрови натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда хабар қилган BBC нашрига кўра, “Глобал қонун ва тартиб” (Global Law and Order) сўровида қатнашган шахслардан тунда кўчада юрганда ўзларини хавфдан холи ҳис қилишлари ёки йўқлиги ҳамда жиноят қурбони бўлган-бўлмаганликлари ҳақида сўралган.

Сўров натижаларига кўра, Сингапур дунёдаги энг хавфсиз давлатдир. Энг хавфли давлат эса, Венесуэла эканлиги аниқланган.

Сўровда 142 давлат ва ҳудудда яшовчи 148 минг одам иштирок этган. Қатнашувчилардан маҳаллий полицияга бўлган ишонч, тундаги хавфсизлик, ўғрилик, ҳамда охирги 12 ой ичида содир бўлган талончилик ҳақида сўралган.

Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз 5- давлат деб топилган. Ўзбекистондан олдин энг хавфсиз беш давлат сафидан Сингапур, Норвегия, Исландия ва Финландия ўрин олган.

Венесуэла, Афғонистон, Жанубий Судан, Габон ва Либерия эса хавфли беш давлат деб топилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан