Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони ва Россия ОПЕК+ шартномасини муддатсиз даврга узайтиради
17.06.2018 13:30,  
12

Саудия Арабистони шаҳзодаси Мухаммад бин Салмон ал-Сауд ва  Россия президенти Владимир Путин ОПЕК+ шартномасини муддатсиз даврга узайтиришга келишиб олишди, деб хабар қилди журналистларга Россия энергетика вазири Александр Новак.

“Эслатиб ўтмоқчиман, икки кун олдин Саудия Арабистони ворис шаҳзодаси Мухаммад бин Салмоннинг президент Путин билан учрашувида тарихий қарорлардан бири қабул қилинди – бу бизнинг мамлакатларимиз орасида ОПЕК+ шартномасини муддатсиз узайтириш ҳақидаги қарор”, — деди вазир.

Новак айтишига қараганда ушбу масала Венадаги учрашувда муҳокама қилинади.

ОПЕК+ шартномаси – бу нефт қазиб олувчи мамлакатларнинг, бозор талабига қараб, қазиб олинаётган нефть ҳажмини ошириш ёки камайтириш ҳақидаги келишувдир. Дунёнинг биринчи ва иккинчи нефт экспортерлари бўлган Саудия Арабистони ва Россия ушбу шартномадан манфаатдор ва уни амалга оширишда ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан