Жиззахда ўғил отасини пичоқлаб ўлдирди

17.06.2018 | Жамият | 3058

Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида яшовчи Ш.Қ. 16 июнь куни «Ойбекина-бекина» МЧЖга қарашли АЁҚШ олдида отаси А.Н. билан можарога борди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

У ўзаро жанжал асносида отасининг бўйнига пичоқ уриб, жароҳат етказиб, қочиб кетди.

Ҳодиса оқибатида А.Н. воқеа жойида ҳалок бўлди. Кўрилган чоралар натижасида Ш.Қ. қўлга олинди.