Ўзбекистонга қайтган АҚШлик ўзбек тадбиркори ҳибсга олинди

17.06.2018 | Ўзбекистон | 17233

Ўзбекистонга борган АҚШ фуқароси Зокир Алиев ҳибсга олингани хабар қилинмоқда. Уни таниганларнинг айтишича, Зокир Алиев учун Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги яқинлари таклифнома берган, ОВИР тасдиқлаган ва Ташқи ишлар вазирлиги виза рухсати чиқарган.

Зокир Алиев АҚШдаги хусусий солиқ компаниясининг раҳбари ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Америкадаги элчихонаси унинг паспортига 90 кунга виза қўйган. Зокир Алиев ота-онасининг уйига қадар етиб борган. Яқинлари билан кўришгандан кейин бир соат ўтиб Қарши шаҳридан келган милиция ходимлари уни олиб кетишган.

Америкалик ўзбекларнинг ёзишича, Зокир Алиев ўзбекларга ҳамиша ёрдам қилиб келиши билан танилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг сентябр ойида Америка Қўшма Штатларига ташриф буюрганда ўзбекистонлик ватандошларини олиб кетишга тайёрлигини билдирган эди.

(расмда Америкадаги солиқ компанияси раҳбари асли қашқадарёлик Зокир Алиев)