Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарё вилояти ИИБ америкалик тадбиркор ҳибсга олинганини рад этди
18.06.2018 11:13,  
7

Aсли ўзбекистонлик АҚШ фуқароси Зокир Алиев Чироқчидаги ота уйида ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу масала юзасидан «Xabar.uz» мухбири Қашқадарё вилояти ИИБ билан боғландик. Ўзини Жабборов дея таништирган вилоят ИИБ навбатчилик қисми ходими аввалига бу воқеадан бехабар экани, шу боис Чироқчи тумани ИИБ билан боғланиш лозимлигини билдирди. Ўз навбатида, Чироқчи ИИБ ҳам бу воқеадан бутунлай бехабар эканликларини маълум қилишди.

Шундан сўнг вилоят ИИБ билан қайта боғландик. Жабборовнинг айтишича, бизнинг қўнғироғимиздан сўнг у ушбу масалани суриштирган. 

«Сиз телефон қилганингиздан кейин биз ҳам суриштирдик. Қашқадарёда бундай воқеа бўлмаган», — деди Жабборов мухбир саволига жавобан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан