Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон фуқаролари ҳукуматдан коммунал хизматлар учун тўлаш жараёнини соддалаштиришни сўрамоқда
18.06.2018 11:23,  
6

Ўзбекистон фуқаролари коммунал хизматлар учун тўловларни амалга оширишда қоғозбозликни йўқотишни сўраб, ҳукуматга мурожаат қилди.

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига «шахсий кабинет»ларни жорий қилиш зарурлиги тўғрисидаги петиция жойланди, унда фуқаролар уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳасидаги тўловларни соддалаштиришни сўрамоқда.

Мурожаат муаллифи ёзишича, аҳолининг катта қисми ҳалигача коммунал хизматлар бўйича тўловларни амалга ошириш учун кассаларга боришга мажбур.

«Бунинг сабаби — тўловнинг бошқа усулларида, масалан, Click тизими орқали тўлашда хизмат кўрсатувчи томонидан ҳисоб тўлдирилгани ҳақидаги тасдиқнинг тақдим этилмаслиги… Фойдаланувчилар қарзи йўқлигини исботлаш учун тўлов ҳақидаги квитансияларни сақлашга мажбур», — дейилади петицияда.

Шунингдек, кассаларнинг ишлаш вақти, у ерда навбатда туриш фуқаролар учун ноқулайликлар келтириб чиқариши, натижада тўлов тўламайдиган одамлар кўпайиши айтилади.

Петицияни имзолаганлар коммунал хизматлар етказиб берувчиларнинг расмий сайтларида шахсий баланс ва тўловлар тарихини кўриш мумкин бўлган фойдаланувчилар «шахсий кабинет»ларини очишни сўрамоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан