Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШдан Ўзбекистонга борган тадбиркор қаерга ғойиб бўлди?
18.06.2018 11:36,  
9

Қарийб 25 йилдан бери хорижда юрган, хусусан АҚШда илдиз отиб, ўз бизнесини юритиб келаётган Зокир Алиев шу ҳафта она юртга борган ва Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшайдиган оиласи билан 16 июнь куни ички ишлар ходимлари уни олиб кетган.

46 ёшли Зокир Алиевнинг айни дамдаги аҳволи ҳақида маълумот йўқ. Ҳибсга олинди деган хабарлар расман тасдиқланмаган. Қашқадарё вилояти ИИБ америкалик тадбиркор ҳибсга олинганини рад этди.

Зокир Алиев Ўзбекистон фуқароси эмас. Америка паспортига Ўзбекистоннинг Вашингтондаги консуллиги виза уриб берган ва ватанга у хорижий фуқаро сифатида кирган.

Айрим манбаларга кўра, унинг мухолифат билан алоқалари кўриб чиқилмоқда. Лекин бу ҳақда ҳам ҳеч қандай баёнот йўқ. АҚШ элчихонаси ҳам бу борада ҳозирча ўз позициясини билдирмаган.

Зокир Алиев Ўзбекистон, Туркия ва АҚШда таълим олган ва солиқ тизимлари бўйича мутахассис. 

Тадбиркор қаерга ғойиб бўлгани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Яқинда Ўзбекистон ҳукумати ватандошлар билан яқиндан ҳамкорликка тайёрлигини қайд этиб, уларни мамлакатдаги ислоҳот ва тараққиёт билан боғлиқ ишларга жалб этиш учун махсус дастур жорий этилмоқда, дея масалани омма эътиборига ҳавола қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан