Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда боғдорчилик ва сабзавотчиликни қўллаб-қувватлаш учун 198 млн доллар кредит ажратди
18.06.2018 11:44,  
22

Осиё тараққиёт банки  Ўзбекистонда боғдорчилик ва сабзавотчилик соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 198 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча кредит бериш режасини маъқуллади.

ОТБ сайтида маълум қилинишича, бу қарор 15 июнь куни қабул қилинган ва қўшимча кредитни Ўзбекистоннинг 12 вилоятидаги мева-сабзавот ишлаб чиқариш тармоқларига тақсимлаш кўзда тутилмоқда.

"Эндиоикда боғдорчилик ва сабзавотчилик билан шуғулланаётган деҳқонлар ҳамда ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш занжирига бириккан корхоналарнинг кўпчилиги узоқ муддатли кредитларни олиши мумкин", дея баёнот берди банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё мамлакатлари билан ишловчи департаменти расмийси Буи Минх Жиап.

Қўшимча кредит ОТБ билан ҳамкорликда ишлаётган 7 банк Асака, Давр-банк, Ипак йўли, Ипотека банк, Миллий банк, Туронбанк ва Ўзсаноатқурилишбанк орқали деҳқонларга берилиши айтилган.

Кредитни мева ва сабзавот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга ҳозирлашга йўналган фермерлик ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар олиши мумкин.

Осиё тараққиёт банки 2016 йилда айни соҳа учун 154 миллион долларлик кредит ажратган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан