Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вақф хайрия жамоат фонди закотга берилган пулларни тарқата бошлади
18.06.2018 11:47,  
19

“Вақф” хайрия жамоат фонди Рамазон ҳайити кунлари операция қилиш керак бўлган оғир беморларга, моддий ёрдамга муҳтож оилаларга, кўп болали кам таъминланган оилаларга, фарзанди ёки яқини қамоқда бўлган жами 43 оилага фонднинг закот, фитр, ушр, фидя ҳисоб рақамидан 62 миллион 200 минг сўмлик ёрдам кўрсатди.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг билдиришича, фонднинг Фарғона, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё вакилликлари моддий ёрдамга муҳтож ҳамда бемор бўлган 80 дан ортиқ оилага озиқ-овқат ва кийим-кечак улашди.

“Закот маблағларини ўз эгаларига етказиш ишлари давом этмоқда”, дейилади расмий хабарда.

Аввалроқ 25 майдан 14 июнга қадар фондга келиб тушган маблағлар 525 миллион 563 минг 552 сўмга етгани хабар қилинган. Бу пулнинг 256 миллион 954 минг 390 сўми фонд ҳисобига аҳоли томонидан 14 июнь-ҳайит арафасида ўтказилган.

Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони асосида ташкил этилган "Вақф" хайрия жамоат фонди масжидларни, зиёратгоҳларни ва бошқа объектларни таъмирлаш, диний соҳа ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш каби фаолият билан шуғулланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан