Имом Бухорий мажмуаси 60 гектар майдонда қайта қурилади

18.06.2018 | Ўзбекистон | 3827

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Хартанг қишлоғида жойлашган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси янги лойиҳа асосида тўлиқ қайта реконструкция қилинади, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилоят ҳокимияти матбуот хизмати.

Имом Бухорий мажмуасининг янги лойиҳасига бағишланган йиғилишни вилоят ҳокими Туробжон Жўраев олиб борди.

“ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага мувофиқ, мажмуанинг умумий жойлашув ер майдони 60,4 гектарни ташкил этиб, мажмуа тўлиқ қайта реконструкция қилиниши белгиланди”, - дейилган хабарда.

Янги лойиҳада белгиланишига кўра мажмуада қуйидаги иншоотлар қурилиши белгиланган:

  • битта 4 қаватли катта, 6 та уч қаватли ўртача ва 20 та икки қаватли кичик меҳмонхоналар;
  • супермаркет, йирик савдо маркази, деҳқон бозори;
  • миллий ҳунармандчилик буюмлари ва сувенирлар сотадиган 16 та савдо дўкони;
  • амфитеатр, болалар ўйин майдончаси;
  • ҳаммом, иккита таҳоратхона;
  • чойхона, ресторан;
  • учта автомобиллар турар жойи ва минибанк.

Имом Бухорий мажмуасидан ўтувчи Оқдарё–Қўлбости автомобил йўли олти тасмалига кенгайтирилиб, Хартанг қишлоғини 5 км масофада тўлиқ айланиб ўтади.

Проект нового комплекса Имам БухариШунингдек, янги мажмуа қурилиши муносабати билан ҳудудда жойлашган уй-жойлар ва бошқа иншоотлар бузилиши қарор қилинган.

“Мажмуанинг қайта қурилиши муносабати билан ушбу ҳудуддаги 164 та турар-жой ва 30 та нотурар-жойлар – жами 194 та бино ва иншоотлар бузилишга тушган. Ҳозирда бу иш жадал амалга оширилмоқда”, - дейилган хабарда.

Вилоят ҳокимлиги ушбу лойиҳа доирасида бир ёки бир неча иншоот қуриш истаги бўлган тадбиркорларни қурилишда иштирок этишга таклиф қилмоқда.

Проект нового комплекса Имам Бухари

Эслатиб ўтмиз, бугунги кунда мавжуд бўлган Имом Бухорий мажмуа 1998 йилнинг 23 октябрида очилган эди. Ундан олдин ва собиқ Иттифоқ даврида ушбу жойлар ташландиқ ҳолда эди.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг апрел ойида Имом Бухорий мажмуаси ҳудудида Ислом маданиятини ўрганиш бўйича халқаро илмий марказ қурилиши бўйича топшириқ берилган эди. Бугунги кунда ушбу қурилиш ишлари якунланиш арафасида турибди.