Қайси олий таълим муассасаларида махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилган?

18.06.2018 | Илм-фан | 4255

2018 йил 4 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан, бу йил 22та олий таълим муассасасида махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилди. Уларга қабул квотаси 11 765та этиб белгиланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Уларнинг 11 750таси тўлов-контракт, 15таси давлат гранти асосида қабул қилинади.

Қуйидаги олий таълим муассасаларида кўрсатилган квота бўйича махсус сиртқи бўлимларга талабалар қабул қилинади:

• Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали — 100;

• Тошкент давлат педагогика университети — 1 120 (Тошкент шаҳар — 810, Термиз филиали — 310);

• Андижон давлат университети — 750;

• Бухоро давлат университети — 720;

• Гулистон давлат университети — 600;

• Қарши давлат университети — 690;

• Наманган давлат университети — 750;

• Самарқанд давлат университети — 750;

• Термиз давлат университети — 960 (Термиз шаҳар — 660, Денов филиали — 300);

• Фарғона давлат университети — 690;

• Урганч давлат университети — 690;

• Навоий давлат педагогика институти — 600;

• Нукус давлат педагогика институти — 750;

• Жиззах давлат педагогика институти — 750;

• Қўқон давлат педагогика институти — 750;

• Чирчиқ давлат педагогика институти — 690;

• Тошкент давлат аграр университети — 25;

• Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти — 50;

• Тошкент ахборот технологиялари университети — 100 (15таси давлат гранти асосида);

• Тошкент темир йўл муҳандислари институти — 90;

• Навоий давлат кончилик институти — 90;

• Миллий рақс ва хореография олий мактаби — 50.