Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳри бюджет тушумини маълум қилди
19.06.2018 12:42,  
10

Тошкент шаҳри бюджети йилига 11,5 триллион сўм тушумга эга. Пойтахтнинг Ботаника боғида ташкиллаштирилган “Топ-500” тадбиркорлар ҳамжамияти форумида Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу ҳақда маълум қилди.

Ҳоким тадбиркорлар ва журналистлар иштирокида ўтган илк маърузасида Тошкент шаҳрининг умумий салоҳиятига оид статистик маълумотларни ҳам эълон қилди, деб ёзади ЎзА. 

Маълум бўлишича, пойтахтда 39 та олий ўқув юртлари мавжуд ва уларда 115 минг талаба таҳсил олмоқда. Шаҳарда 3 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Кичик ва ўрта бизнесларининг умумий сони 65 мингта. Пойтахт 335 минг квадрат километрга кенгайтирилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан